Яна бир мамлакатга аёл президент сайланди

16:51 03 Июнь 2024 Дунё
668 0

Мексикада бўлиб ўтган президентлик сайловларида 61 ёшли Клаудия Шейнбаум ғолиб бўлди. Шейнбаум сайловчиларнинг 56 фоиз овозини қўлга киритган бўлса, унинг асосий рақиби тадбиркор аёл Хочитл Галвес 30 фоиз овоз тўплаган.

Амалдаги президент Лопес Обрадор иккинчи марта сайланиш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги сабабли партиядошини қўллаб-қувватлаган. Шейнбаум ҳам уни устоз деб билади ва унинг ислоҳотларини давом эттиришга ваъда берган.

Президентликка даъвогарлик қилишдан олдин Шейнбаум Мехико шаҳри мери бўлган. Ушбу лавозим президентликка элтувчи энг муҳим йўл сифатида кўрилади.

Онаси яҳудий бўлган янги президентнинг бобоси фашистлардан қочиб, Болгариядан Мексикага келиб қолган. Шейнбаумнинг отаси ва бувиси Литвадан кўчиб келгани маълум.

Клаудия Шейнбаум энергетика бўйича докторлик даражасини эга бўлиб, Мексиканинг энергия истеъмоли моделларини ўрганган. Шунингдек, у иқлим ўзгариши бўйича мутахассис ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?