Яман ҳусийлари Исроил пойтахтидаги аэропортга зарба берди
Яман ҳусийлари ўзлари томонидан «муҳим технологик ютуқ» дея таърифланадиган «Фаластин-2» гипертовушли баллистик ракета билан Исроил пойтахтидаги Бен-Гурион аэропортига зарба берди. Бу ҳақда «Ансар Аллоҳ» идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, зарба нишонга теккан ва аэропортдаги ҳаракатнинг тўхтатилишига олиб келган.
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) тунда Яман томонидан учирилган ракеталар муваффақиятли тутиб қолинганини маълум қилганди. Ўлик денгиз атрофи ва Ўрдун дарёсининг Ғарбий соҳилидаги айрим ҳудудларда сиреналар янграган.
Маълумот учун, «Фаластин-2» ракетаси 2024 йилда Ғазони қўллаб-қувватлаш операцияси учун яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг