“XIX асрда Ўзбекистон” фотолар кўргазмаси иш бошлади
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
4 ноябрь куни пойтахтимиздаги Фотосуратлар уйида Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва Юлдуз техника университети Султон Aбдулҳамид II номли илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида “XIX асрда Ўзбекистон” номли кўргазма иш бошлади. 11 ноябрга қадар давом этадиган, мухлисларга илк бор тақдим этилаётган мазкур намойишдаги 114 сурат орқали қадим тарихга эга юртимизнинг XIX асрдаги маданий мероси, ижтимоий ва кундалик ҳаёти, урф-одати ва анъаналари, оилавий қадриятлари ёритилган. Юлдуз техника университети Султон Абдулҳамид II номли илмий-амалий тадқиқотлар маркази томонидан уч тилда яъни турк, ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган китоб Ўрта Осиёнинг энг қудратли давлатларидан бири саналган Ўзбекистонга оиддир. Фотосуратлар Ўзбекистон шаҳарларининг тарихий ва меъморий асарларини ўша даврнинг ижтимоий ва кундалик ҳаётидаги турли жабҳаларда намоён этган ёрқин хазинадир.

Кўргазма Россиянинг энг қадимий санъат муассасаларидан бири – Санкт-Петербургда жойлашган Кунсткамера музейидаги машҳур Ўрта Осиё фотографи В.Орден томонидан тасвирга муҳрланган Ўзбекистонга оид ноёб суратлар тўпламидан иборат. Туркий халқлар маданий меросига бешик бўлган Ўзбекистонда асрлар давомида тўпланган бебаҳо бойлик – ноёб суратлар тўпламини тадбир қатнашчилари, мухлислар юксак баҳолади.















Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг