WSJ: Трамп Нетаньяҳудан норози, аммо Исроилни қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди
The Wall Street Journal нашри ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳудан норози бўлган, аммо ҳозирча уни қўллаб-қувватлашдан очиқчасига воз кечишни режалаштираётгани йўқ.
Маълумотларга кўра, охирги ҳафталарда Трамп бир нечта ёрдамчиларига Нетаньяҳунинг ҳаракатларидан чарчаганини айтган. Президентнинг фикрича, Исроил раҳбари ҲАМАСни таслим қилиш учун ҳарбий кучдан фойдаланишни афзал кўрмоқда, Трамп эса муаммони музокаралар йўли билан ҳал этилишини истаган.
Нашр таъкидлашича, Трампнинг Нетаньяҳудан норозилиги ўтган ҳафта янада кучайган. Бу Исроил Қатар пойтахти Доҳада музокара учун бўлиб турган ҲАМАС вакиллари делегациясига зарба берганидан бир неча соат ўтиб юз берган. Шу пайтда АҚШ президенти ёрдамчиларига Нетаньяҳу уни «бундоқ қилиб юборганини» айтган.
Шунга қарамай, манбалар фикрича, Трампнинг Исроилни қўллаб-қувватлашдан воз кечиш эҳтимоли жуда паст.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг