WBC рейтинги янгиланди: Мадримов кўтарилди, Жалолов кучли ўнликда

12:38 27 Декабрь 2024 Спорт
313 0

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг декабрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар қилди.

Унга кўра, мазкур рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўрин олган. Хусусан, Исроил Мадримов ва Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифаларида 3-ўринни эгаллаган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев 9-поғонадан жой олган.

Супероғир вазнда жанг олиб бораётган тажрибали боксчимиз Баҳодир Жалолов 10-ўринда қайд этилган.

Янгиланган рейтингда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:

  • Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 10-ўрин;
  • Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 9-ўрин;
  • Биринчи ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 3-ўрин;
  • Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 17-ўрин;
  • Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 37-ўрин;
  • Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов 3-ўрин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер