WADA Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигини эътироф этди
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2023 йил якунлари бўйича миллий агентликлар кесимида ўз хулосаларини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги иш фаолияти юқори даражада йўлга қўйилган ташкилотлар қаторида санаб ўтилди.
WADA 206 та миллий агентликларининг ишини қуйидаги 4 хил тизимда баҳолаган: юқори, яхши, қониқарли ва қониқарсиз. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг ишига юқори баҳо қўйилган.
Бунда WADA кодексларининг талабларини ўз вақтида бажариш, шунингдек, спортчи, шифокор ва мураббийларнинг антидопинг соҳасидаги билимларини ошириш, халқаро тоифадаги офицер ва суриштирув-офицерлари мавжудлиги каби йўналишларга алоҳида аҳамият қаратган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг