Волейбол бўйича «Миллатлар лигаси» мусобақаси бошланди

23:12 29 Май 2025 Спорт
223 0

29 майдан 4 июнга қадар Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Бу ерда Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар вакиллари ўртасида “Миллатлар лигаси” мусобақаси бошланди.

Ушбу мусобақада Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон жамоалари ўраро куч синашади.

Ушбу нуфузли мусобақанинг илк учрашуви — Эрон ва Ҳиндистон терма жамоалари ўтасида бўлиб ўтди. Шиддатли кечган баҳсда Эрон терма жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақалар давом этмоқда.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?