Водилликлар малинадан йилига уч маротаба ҳосил олишмоқда
Айни пайтда Фарғона туманининг маҳаллаларида малина етиштириш ва экспорт қилиш борасида қувонарли ютуқларга эришилмоқда. Бу соҳа ривожига қаратилган эътибор ва рағбат туфайли туманда кейинги йилларда маҳаллий навлар билан бирга, Италия, Туркия каби хориж давлатларидан келтирилган экспортбоп янги навларни маҳаллийлаштириш ҳамда ундан юқори ҳосил олишга эришиляпти.
Бугунги кунда “Алпомиш Хосиятхон” боғдорчилик фермер хўжалигининг 14 гектар ерида Италиянинг 12 хил навли малина кўчатлари парваришланмоқда. Ўз навбатида, замонавий ёндашувлар асосида серҳосил ва экспортбоп навларни кўпайтириш бўйича илмий изланишлар йўлга қўйилган.
— Биргина ўтган йилнинг ўзида Италиядан 2 минг дона янги навли кўчатлар олиб келинди, — дейди хўжалик раҳбари Элёрбек Нишонов. — Шу тариқа очиқ майдонларга экилган янги навлар маҳаллий иқлим шароитига тез мослашди.

Янги навлар иссиқхонада ҳам синовдан ўтказилди. Натижада иссиқхона шароитида парвариш қилинган малина кўчатларидан йилига уч марта ҳосил олишга эришилди. Шу билан бирга, ҳар гектар ердан олинадиган ҳосил салмоғи ошди ва сифати яхшиланди. Бу малина мевасини узоқ вақт сифатли сақлаш ҳамда экспортга йўналтириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Айтиш жоиз, ҳозирги кунда тумандаги 15 дан зиёд МФЙдаги 7 мингга яқин аҳоли хонадонининг 654 гектар томорқасида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида малина етиштириш йўлга қўйилган. Малина кўчатларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш, мавжуд ҳосилни экспортга тайёрлаш жараёнида Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фитосанитар назорати давлат инспекторлари яқиндан кўмак бермоқда.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг