Водий клубларидан навбатдаги ғалабалар
Кеча, 28 февраль куни Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди.
Дастлабки учрашувда мусобақанинг амалдаги чемпиони «Нефтчи» клуби ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» жамоасини қабул қилди. Учрашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Голларга Зоран Марушич, Стиве Перица ва Боян Цигер муаллифлик қилди.
Бир йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасига қайтган «Локомотив» клуби ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади. «Темирйўлчилар» дастлабки баҳсда «Сурхон» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида Қувонч Абраев, Лазизбек Мирзаев ва Муҳаммадали Реимов гол урди. «Сурхон»нинг ягона голи эса Стефан Чинеду ҳисобида қайд этилди.
Турнинг марказий ўйинида эса Тимур Кападзе бошчилигидаги «Навбаҳор» жамоаси сафарда Самарқанднинг «Динамо» клубидан устун келди. «Лочинлар»нинг голларига Русланбек Жиянов ва Забиҳулло Ўринбоев муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона жавоб голи эса Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг