Винисиус Жуниор: «Ирқчилик — бу қўрқоқлик»

11:52 18 Февраль 2026 Спорт
460 0

Кеча, 17 февраль куни УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида «Реал Мадрид» клуби Португалияда «Бенфика» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 1:0 ҳисобида «қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунланди.

Бироқ ўйин давомида бир нохуш ҳолат юз берди. «Бенфика» клуби қанот ҳимоячиси Жанлука Престианни Винисиусни бир неча бор ҳақоратли сўзлар билан камситган. Шу воқеалар фонида учрашув бир неча дақиқага тўхтатилди.

Баҳсдан сўнг Винисиус Жуниор ўзининг Instagram саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:

«Ирқчилар — қўрқоқлар. Улар ўзларининг қанчалик заиф эканини кўрсатмаслик учун оғзини футболка билан ёпишади. Лекин уларни бошқалар ҳимоя қилади, аслида эса бундайларнинг ўзи жазоланиши керак.

Бугун менинг ҳаётимда ёки жамоам ҳаётида ҳеч қандай янги нарса содир бўлмади. Мен голни нишонлаганим учун сариқ карточка олдим. Ҳали ҳам нега эканини тушунмайман.

Менга бундай вазиятларда пайдо бўлиш ёқмайди, айниқса катта ғалабадан кейин ва сарлавҳалар «Реал Мадрид»га бағишланиши керак бўлган пайтда. Лекин бу ҳақда гапириш зарур».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер