Вилоят фаолларининг мурожаати қабул қилинди

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг VII чақириқ олтинчи сессиясида қабул қилинган вилоят фаолларининг мурожаатида аҳолини ягона мақсад йўлида бирлаштириб, ҳар бир хонадон, кўча ва маҳаллани янада обод ҳамда саранжом-саришта ҳудудга айлантириш, янги боғлар яратиш, томорқалардан оқилона фойдаланиш, эҳтиёжманд оилалар хонадонларини таъмирлаш учун ҳашарлар уюштириш каби эзгу ташаббуслар илгари сурилган.
«Вилоятимизнинг ҳар бир гўшасини бунёдкорлик ва ободлик масканига айлантиришга барчамиз муносиб ҳисса қўшайлик!» шиори билан 724 та маҳалла, 11 минг 157 та кўча, 720 минг 149 та хонадонда «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонларини жорий этиш тавсия қилинган. 482 минг 938 хонадондаги ер майдонларига ҳосилдор экинлар экиш ва уларни парваришлаш орқали қўшимча даромад манбаини яратиш назарда тутилган.
«Наврўз» умумхалқ байрамигача «Маҳалла еттилиги» аъзоларига бириктирилган кўчаларда 100 тупдан, кўчабошилар ва уй бошилар ўз ҳудудида 20 тупдан, ҳар бир маҳалла боғида 500 тупдан, воҳадаги 724 маҳаллада 9 миллион тупга яқин, вилоят бўйича эса 16 миллионга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчати экилади.
Боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилаларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилади, ногиронлиги бўлган шахслар доимий эътибор марказида бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг