Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш йўналишида янги дастур очилди

09:34 31 Декабрь 2020 Жамият
1612 0

Бу йилги ҳодисалар тиббий маълумот ва сифатли тиббий хизматнинг нақадар муҳимлигини исботлади. Ўзбекистон ҳукумати ушбу муаммони долзарблигини англаган ҳолда, соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш ва касалликларнинг олдини олиш ташаббусларини амалга ошириш орқали Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш учун мутахассисларни тайёрлашга устувор йўналиш сифатида қарайди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги 4666-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармон тиббий тиббий таълим сифатини ошириш бўйича жуда муҳим чора-тадбирларни ўз ичига олади. Жумладан, бўлажак шифокорларнинг ўқув дастурларидаги асосий бўлмаган фанларнинг улушини камайтириш, дунёга машҳур олий ўқув юртларида таълим олган тиббий ходимларга ойлик мукофотлар бериш, таниқли халқаро тиббий таълим муассасаларининг филиаллари ва клиникаларини очиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, Фармонда Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича магистрлик курсини ташкил этиш назарда тутилган. Курс битирувчилари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва аҳоли, шунингдек ушбу йўналишда қарор қабул қилувчи масъуллар ўртасидаги боғловчи бўғим бўлишга имкон берадиган муайян кўникмаларни эгаллайдилар.

— Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бутун дунё тиббиётида чуқур из қолдирган, — дейди ТХВУ ректори Бахром Миркасимов. — Ушбу янги магистрлик курси буюк ватандошимизнинг ишини давом эттириш ва Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши билан фахрланаман.

Мазкур магистрлик курси Вестминстер университети (Лондон) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, Оксфорд университетининг соғлиқни сақлаш ва табиий фанлар департаменти мутахассиси томонидан тасдиқланган.

Ушбу курс модуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

Эпидемиология асослари

Хулқ-атворни ўзгартириш мақсадида саломатликни ва алоқаларни мустаҳкамлаш

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва овқатланиш

Соғлиқни сақлаш статистикаси

Иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш тизимлари

Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва бошқариш

Соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқот усуллари

Диссертация

Аҳоли саломатлигини сақлаш йўналишидаги магистрлик курси бир йиллик кундузги таълим ва тўлиқ иш кунида банд бўлганлар учун икки йиллик кечки таълим шаклида тақдим этилади. Ушбу магистрлик курси ижтимоий (социология) соҳа талабалари, шунингдек, тиббий ёки соғлиқни сақлаш соҳаси маълумотига эга бўлганлар учун мўлжалланган. Курсни тамомлаганлар, улар амалиётчи шифокор, даволовчи ходимлар, академик йўналишдаги ўқитувчи-профессорлар, менежерлар ёки аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги етакчилар бўлишларидан қатъий назар, ушбу йўналишда самаралари фаолият борувчи етакчи мутахассисларга айланишади. Миллий ва халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари, маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармалари, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, жамоат ташкилотлари ҳамда давлат идораларида амалиётчи шифокорларга эҳтиёж катталиги кузатилмоқда. Шунингдек, PhD ёки DSc илмий даражасини олишни режалаштираётган номзодлар учун саноат, саломатлик мониторинги ва тиббий таълим соҳаларида ҳам талаб катта.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?