Венгрияда Алишер Навоий бюсти ўрнатилди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси кўмагида Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур бюст Венгрия-Ўзбекистон дипломатик алоқалари тарихида Ўзбекистонга бағишлаб Венгрияда очилган биринчи маданий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу лойиҳа венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан амалга оширилган.
Очилиш маросимида Венгрия давлат парламенти спикери ўринбосари Шандор Лежак, Ўзбекистон маданият вазири биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов, Венгриядаги элчи Ойбек Шахавдинов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим ва бошқа маданият ҳамда санъат вакиллари иштирок этган. Улар Навоий бюсти пойига гулчамбарлар қўйган.
Шандор Лежак ўз нутқида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва қўллови билан ҳозирги вақтда Венгриянинг туркий дунё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон билан асрий ришталари қайта тикланаётганини юқори баҳолади.
Маълумот учун, Навоий ҳайкали Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул, Боку ва Анқара шаҳарларида ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг