Венада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди

14:29 03 Март 2023 Сиёсат
548 0

2023 йилнинг 23–24 февраль кунлари Австриянинг Вена шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг навбатдаги қишки сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этиб, сессия доирасида Парламент ассамблеясининг вице-президенти, Коррупцияга қарши кураш бўйича махсус вакили, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили ҳамда Вена дипломатия академияси директори билан бир қатор давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирларда иштирокчиларга «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишлаб тайёрланган китоб, рисола ва инфографик тўпламлар тарқатилди.

Шу билан бирга, Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляковлар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Хусусан, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси, нуфузли халқаро ташкилотларнинг тавсия ва таклифлари инобатга олиниб келинаётганлиги таъкидланди. Бунда, Ўзбекистонда қабул қилинаётган ҳужжатлар БМТнинг тавсиялари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда ЕХҲТнинг тамойилларига мос бўлишига алоҳида аҳамият қаратилаётганига урғу берилди.

Тақдимот ва тадбирлар давомида иштирокчилар томонидан Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларга катта қизиқиш билдирилиб, фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?