«Вазиятга жиддий ёндашинг»: Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

20:42 27 Февраль 2026 Жамият
635 0

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилиб, ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирди.

Фуқаролардан минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабабли, қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралган:

  • Исроил расмий идоралари ва маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилинг;
  • Оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан ва одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланинг;
  • Саёҳат ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилинг, айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктиришни кўриб чиқинг;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни доимо ўзингиз билан олиб юринг ҳамда яқинларингиз билан доимий алоқада бўлинг.

Шунингдек, элчихона билан боғланиш учун 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076 рақамларига, фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун +972 54 485 1397 рақами ёки «il.uzembassy@mfa.uz» электрон почтаси орқали алоқага чиқишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган

«Илтимос, вазиятга жиддий ёндашинг ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг», — дейилади элчихона огоҳлантириш хабарида

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер