Ватан ҳимояси — муқаддас бурч
Айни кунларда давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 2 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига асосан миллий армиямиз сафларига навбатдаги чақирув амалга ошириляпти. Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали олдида ёшларни ҳарбий хизматга кузатишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Хоразмлик ёшларнинг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафларида хизмат қилиш учун белгиланган ҳудудларга жўнатилди. Кузатиш маросимида вилоят ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак аскарлар, уларнинг ота-оналари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар бўлғуси аскарларга Ватан ҳимояси йўлидаги шарафли хизматларида омад тиладилар.
— Бугун мен учун ҳаётимдаги унутилмас кун, — дейди чақирилувчи Дийдорбек Ражаббоев. — Ватанимизни ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи, деб биламан. Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг муносиб вориси бўлишга, хизматни аъло даражада ўтаб, устозларим, ота-онамнинг ишончини оқлаб, ёруғ юз билан қайтишга ваъда бераман.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг