Ватан ҳимоячилари куни Самарқандда ҳам кенг нишонланди
14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 34 йиллик байрами Самарқандда ҳам кенг нишонланди. Дастлаб вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари ва ҳарбийлар Амир Темур мақбарасида бўлиб, Соҳибқирон қабрини зиёрат қилишди ва ўтганларнинг руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг барча Амир Темур ҳайкали ёнига тўпланди. Йиғилганлар буюк cохибқирон бобомизнинг улуғвор ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, унинг сиймоси олдида ҳурмат бажо келтирдилар.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоятда ўтказилаётган байрам тадбирлари дастури доирасида Самарқанд шаҳрида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали юриш маросими ҳам бўлиб ўтди. Регистон кўчасидан бошланган ҳарбий юриш Кўксарой майдонигача давом этди.

Кўксарой майдонида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, кўргазмали жанговар чиқишлар ташкил этилди. Тадбирда қатнашган самарқандликлар бевосита ҳарбийларимиз томонидан ишлатилаётган бугунги техника воситалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг