Вардонзе Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиладими?
Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи
ЮНЕСКОнинг Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши (ИКОМОС) эксперти Наталья Турекулова бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Бухоро вилоятидаги бир қатор тарихий обидалар ҳолатини ўрганмоқда. Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси раҳбари Ш. Маҳмудовнинг билдиришича, экспертлар қизиқиш доирасига тушган осори атиқаларнинг аксарияти “Ипак йўли: Зарафшон – Қорақум коридори” йўналиши бўйича Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга номзод объектлардир.
Бундай ёдгорликлар қаторида Вобкент минораси, Бухоро шаҳридаги Чашмаи Аюб хазираси, Шофиркон тумани ҳудудидаги Вардонзе археология ёдгорлиги бор. Фикримизча, бу тарихий ёдгорликлар, жумладан, Вардонзе қўрғони Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилишига муносиб қадимий манзилдир.Чунончи, Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида қайд этилишича, Вардона (Вардонзе) катта бир қишлоқ бўлиб, Бухоро шаҳридан ҳам қадимийроқдир.У ерда ҳафтада бир кун бозор бўлиб, савдогарлар кўп келадиган манзил саналган.
Индаллоси, майдони 76 гектардан иборат қўрғонни асраб- авайлаш шу куннинг долзарб масаласи бўлиб, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилса, бу борада янги имкониятлар юзага келади. Гўша сайёҳлик равнақига хизмат қилади.
Маълумот тариқасида айтиш лозимки, бундан икки йилча муқаддам “Халқ сўзи”нинг расмий сайтида Вардонзега бағишланган “Қадимий қўрғон қаровсиз қолмасин” сарлавҳаси остида таҳлилий мақола эълон қилинган эди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг