Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси «проактив шаклда» тайинланади
«Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–206-сон, 03.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.
Бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олиниши белгиланган, жумладан:
- мажбурий асосларда – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;
- ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига.
Шунингдек, фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади.
Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади:
- 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
- 2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Бундан ташқари, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг