Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай ҳолларда берилади?

Ушбу саволга "Ҳуқуқий ахборот" канали жавоб берди.
Маълум қилинишича, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
— вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
— санаторий-курортларда даволанганда;
— касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
— карантинда;
— сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
— меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг