Узун туманида «Аскар оналарини шарафлаймиз» тадбири ўтказилди
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан Узун туманида «Аскар оналарини шарафлаймиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ота-оналари иштирок этиб, улар билан самимий дийдорлашув ўтказилди. Шунингдек, фарзандларнинг хизмат давомида эришаётган ютуқлари, интизоми ва масъулияти акс этган лавҳалар намойиш этилди.
— Фарзандимни ҳарбий либосда, интизомли ва масъулиятли ҳолда кўриш мен учун катта бахт, — дейди аскар онаси Муниса опа Бердиева. — Унинг Ватанга сидқидилдан хизмат қилаётганидан фахрланаман. Бундай эътибор ва эъзоз учун барчага чин дилдан миннатдорман.
Тадбир давомида фарзандларининг мард, жасур ва Ватанга содиқ йигитлар бўлиб камол топаётганини кўрган оналарнинг чеҳрасида қувонч, оталарнинг кўксида эса фахр туйғулари акс этди. Фидойи ва юртпарвар ёшларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарга, айниқса, аскар оналарига самимий миннатдорлик сўзлари билдирилди.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг