Узумзорлар барпо этувчиларга имтиёз
Узумчилик — сермаҳсул ва сердаромад соҳа. Шу боис юртимизда унинг саноатбоп навларини кўпайтириш, қайта ишлаш, соҳага илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, янги боғ ва узумзорлар барпо этувчиларга 18 фоиз ставкада 7 йиллик кредит берилади, шундан уч йили имтиёзли давр ҳисобланади. Кредит босқичма-босқич равишда ер тайёрлаш (10 фоиз), кўчат ва экиш (40 фоиз), суғориш тизими (30 фоиз) ва парвариш (20 фоиз) учун ажратилади. Бир гектарга энг кўпи билан БҲМнинг 500 бараварича кредит берилиши кўзда тутилган.
Статистикага кўра, узум майдонлари бўйича Испания, Франция, Хитой, Италия, Туркия етакчи беш мамлакат қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон 181 минг гектар узум майдонлари билан 7-ўринни эгаллайди. Ҳосилдорлик бўйича эса Ўзбекистон ҳам етакчи давлатлар қаторида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг