Узоқ ишлаш мия тузилишига қандай таъсир қилади?

Ҳафтасига 52 соат ёки ундан кўпроқ ишлаш инсон мияси тузилишига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда «Occupational & Environmental Medicine» журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.
Олимлар аниқлашича, узоқ ишлаш ҳиссиётни бошқариш, хотира ва қарор қабул қилишга масъул бўлган мия ҳудудларини ўзгартиради. Бундай ўзгаришлар миядаги «middle frontal gyrus» ва «insula» каби муҳим ҳудудларда аниқланган. Ушбу ўзгаришлар стрессга организмнинг мослашуви натижасида юзага келаётгани тахмин қилинмоқда.
Тадқиқот Жанубий Кореянинг GROCS дастури асосида олиб борилган бўлиб, унда тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи 110 нафар киши қатнашган. Уларнинг бир қисми ҳафтасига узоқ соатлар ишлаган, бошқалари эса стандарт иш ҳафтасига риоя қилган. Аниқланишича, узоқ ишлайдиганларда мия ҳажмида ўзгаришлар кўпроқ кузатилган.
Олимлар бу ҳали дастлабки тадқиқот эканини ва аниқ сабаб-оқибатни белгилаш учун узоқ муддатли таҳлиллар кераклигини таъкидлашмоқда. Бироқ уларнинг сўзларига кўра, бундай ўзгаришлар инсоннинг руҳий ва ақлий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Тадқиқот муаллифлари иш соатларини чеклаш ва меҳнат муҳитини яхшилаш бўйича аниқ сиёсий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлашяпти. Чунки узоқ ишлаш нафақат чарчоқка, балки мия тузилишидаги ўзгаришлар орқали ақлий ва ҳиссий саломатликка ҳам зиён етказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг