Uzcard ва Humo’нинг интеграция ишлари якунланди

19:37 10 Май 2023 Иқтисодиёт
1054 0

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади. Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard’га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи “Kapitalbank” АТБ банкомати, шунингдек, Humo’га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?