Уруш давом этади! Нетаняҳу хоҳишларини баён этди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўтган йилнинг октябрь ойидан буён давом этаётган урушни тўхтатувчи ҳар қандай келишувга рози бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади. Унга кўра, ҲАМАС билан сулҳ битими келишилган тақдирда ҳам уруш давом этади. Қўшма Штатлар эса Исроил таклифи ҳужумни тугатиш йўли бўлишини таъкидлаган эди.
“Мақсад ўғирланганларни қайтариш ва Ғазодаги ҲАМАС режимини йўқ қилиш”, деган Нетаняҳу. Шунингдек, у Ғазо жанубидаги Рафаҳга қаратилган кескин ҳарбий ҳужумлар деярли якунланганини, аммо бу урушнинг бутунлай тугаши эмаслигини қўшимча қилган.
“Биз иложи бўлса, маҳаллий фаластинликлар ва минтақадаги давлатларнинг ташқи кўмаги билан гуманитар таъминотни ҳамда ҳудуддаги фуқаролик бошқарувини яратмоқчимиз. Охир-оқибатда биз, яъни Исроил ҳарбийлари томонидан демилитаризация қилиш ҳамда фуқаролик бошқаруви ўрнатилиши керак”, деган Исроил Бош вазири.
Аммо Бош вазир Ғазода ушлаб турилганларнинг бир қисмини бўлсада озод қилиш учун баъзи келишувларга тайёр эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 минглаб исроилликлар Нетаняҳу ва унинг ҳукуматига қарши мунтазам равишда оммавий намойишга чиқиб, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ҳамда асирларни қайтариш бўйича келишувга эришишни талаб қилмоқда.
Бенямин Нетаняҳунинг айтишича, Яҳудий давлатининг аскарлари тез орада Ливан билан шимолий чегарада мудофаа учун жойлаштирилади.
“Кейинчалик эса биз кучларнинг бир қисмини шимолга кўчириш имкониятига эга бўламиз. Бу биринчи навбатда мудофаа мақсадида. Иккинчидан, фуқароларимизни уйларига олиб келиш учун. Иложи бўлса, буни дипломатик йўл билан қиламиз. Агар имкони бўлмаса бошқача йўлни тутамиз”, деган Нетаняҳу.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг