Машҳур «Апачи» фильми суратга олинган гўша, 8 минг намозхонни сиғдира оладиган улкан масжид ва Ургутнинг бошқа бетакрор манзиллари

20:17 10 Июнь 2022 Welcome to uzbekistan
4804 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Самарқанд вилоятининг жануби-шарқий томонидаги тоғлар этагида, денгиз сатҳидан тахминан минг метр баландликда жойлашган Ургут тумани бир томондан Қашқадарё вилояти, бир томондан қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ургут ўзига хос миллий урф-одатлар, халқ ҳунармандчилиги ва этнографик хусусиятлари билан юртимизнинг бошқа гўшаларидан ажралиб туради.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

у эса маҳаллий ва хорижий сайёҳларни бефарқ қолдирмайди. Туманда сайёҳларнинг мароқли ва хотиржам дам олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ургутда сайёҳлар муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари, миллий урф-одатлар ва ҳунармандчилик жараёни билан танишишлари ҳамда табиат бағрида бўлиб, унинг фусункорлигидан баҳра олишлари мумкин.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

100 минг йиллик тарихга эга Ургут қадимий манзилгоҳлари ва табаррук қадамжолари билан ҳам машҳур.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

«Ғавсул аъзам» зиёратгоҳи. Ушбу машҳур қадимий қадамжо Ургут шаҳрининг шарқ томонидаги Ғўс қишлоғида жойлашган. Бу ерда ислом дунёсининг мутафаккири Абдуқодир Ғилоний шарафига рамзий мақбара қурилган. Мустақиллик йилларида зиёратгоҳда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан миллий меъморчилик талаблари асосида қўшимча бинолар қурилди. Зиёратгоҳ ҳузурида бой экспонатлар билан таъминланган ўлкашунослик музейи мавжуд.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бу азиз масканни халқ эътиқод билан эъзозлайди. Руҳий поклик, рўшнолик, ижобат, умид ва мадад рамзи деб билади. Бу жой энг муқаддас зиёрат ва тарбия масканига айланган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

«Чорчинор» зиёратгоҳи. Алпсимон чинорлар билан ўралиб, юқориси тоғлар билан туташиб кетган бу зиёратгоҳ Ургут шаҳри марказидан уч километр масофада жойлашган. Хуш ҳаволиги ва мафтункор манзараси билан ажралиб туради. Чинорлар хиёбони бўйлаб тоғдан муздек зилол сув оқиб тушади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Зиёратгоҳдаги чинорларнинг ёши минг йилдан ошган, деган тахминлар бор. Кириш дарвозасидан бошланган марказий йўлакнинг икки томонидан юқорига қараб чинорлар тизмаси қад ростлаб борган. Чап қатордаги чинорлар ичида иккинчи чинор ўзининг кенглиги билан кишилар диққатини тортади. Ривоятларга кўра, чинор ўтмишда чиллахона хизматини ўтаган. Шўроларнинг дастлабки ҳукмронлик даврида бир муддат большевикларнинг мажлис ўтказадиган жойи, кейинчалик эса мактаб вазифасини бажарган. Бошқа бир ривоятга кўра, араб қўмондонларидан бири Ҳожа Абу Толиб Ургутга ҳукмдор бўлиб, булоқ атрофида тўрт дона чинор эктиради. У вафот этгач (866-867 йиллар), шу чинорлар яқинида дафн этилади. Бу жойнинг яна бир номи «Хожа Чорчинор» деб аталиши шу билан боғлиқ.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Чорчинор мажмуаси ичида 1914 йилда Шайх Муҳиддинхон томонидан қурилган масжид бор. Масжиддан дастлаб мадраса сифатида фойдаланилган. Бино Абдуқодир (1868-1934 йиллар) исмли уста томонидан қурилган. 1927 йилгача мазкур мадрасада нафақат Ургут, балки шу яқин ҳудудлардан келган толиби илмларга сабоқ берилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Самарқанд-Термиз йўлидан Қоратепа қишлоғига кираверишда ўнг томонга эътибор берсангиз, тешик тошга кўзингиз тушади. У икки улкан кўчқорнинг бир-бири билан шохлашиб туришига ўхшайди. Германиялик киноижодкорлар суратга олган машҳур «Апачи» фильми худди ана шу жойларда суратга олинган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ургут туманидаги тоғлар бағрида жойлашган Терсак бугунги кунда туризм қишлоғига айлантирилган. Бу ерда 20 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи расман фаолият бошлаган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Туристлар учун қишлоқнинг табиий маҳсулотлари, миллий таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказиш, урф-одатларни намойиш этиш, агро-туризм йўналишида чорвачилик, боғдорчилик ҳамда деҳқончиликнинг қадимий услублари билан танишиш йўлга қўйилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Қишлоқда ташкил этилган оилавий меҳмон уйлари бир вақтнинг ўзида 250 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жойлаштириш имкониятига эга. Табиати хушманзара, одамлари хушмуомала Терсакда бир марта меҳмон бўлган киши бу ерга яна келишни истайди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ургут туманининг Мерганча маҳалласида бунёд этилган Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид бугунги кунда туманнинг ташриф қоғозига айланиб бормоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мазкур масжиднинг майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 8 мингга яқин намозхонни сиғдира олади. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Масжиднинг хонақоҳи 55х45 метр ўлчамда қурилган бўлиб, хонақоҳнинг ўртасидаги гумбазнинг баландлиги 36 метрни ташкил этади. Масжид хонақоҳининг икки четида эса 18х45 метр ўлчамда айвон ҳам тушган. Иншоотнинг тўрт томонида 40 метр баландликдаги тўртта минора қурилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Унинг ҳовлисида намозхонлар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Жумладан, замонавий таҳоратхона ҳамда ходимлар учун икки қаватли маъмурий бино қурилган. Атрофи ободонлаштирилиб, экилган манзарали дарахтлар ва гуллар мажмуага ўзгача кўрк бағишлаб турибди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тумандаги зиёратгоҳ ва бетакрор манзилларни санаб адоғига етолмайсиз. Яхшиси, бу масканларни бир бор келиб кўрган маъқул.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?