Ургутда уйида минглаб гиёҳвандлик ўсимликларини эккан фуқаролар қўлга тушди

Самарқанд вилояти Ургут туманида хонадонларида «наша ферма»ларини ташкил этган 5 нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 4 август куни Ургут туманида 1093 туп гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келган 5 нафар фуқаро қўлга олинди.
Бунда 48 ёшли фуқаронинг уйида 12 туп, 41 фуқаронинг ҳовлисида 66 туп, 53 ёшли фуқаронинг экинлари орасида 86 туп, 43 ёшли шахснинг яшаш хонадонида 229 туп, 45 ёшли фуқаронинг дала томорқасида эса 700 туп гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилаётгани аниқланган. Мазкур тақиқланган ўсимликлар тегишли тартибда, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур вазиятлар юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг ушбу моддаси тақиқланган экинларни етиштириш билан боғлиқ бўлиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари, шунингдек, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг