Урганчда аёл пул сабабли дугонасини бўғиб ўлдирди
Урганч шаҳрида (Хоразм вилояти) аёл танишини ўлдирди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Воқеа 17 апрель куни Ҳамжиҳатлик маҳалласида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 38 ёшли фуқаро 49 ёшли дугонасига қўнғироқ қилган ва уни меҳмонга чақирган.
Уйда улар ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Натижада уй эгаси меҳмонни рўмол билан бўғиб ўлдирган.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи жасадни ўз уйи ҳовлисига кўмган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг