Урганчда aл-Хоразмий мажмуаси қурилиши бошланди

Фото: Халқ сўзи
Урганчда умумий майдони 140 гектар бўлган ал-Хоразмий мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди.
Хоразм вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига хабарига кўра, лойиҳа бўйича мажмуада буюк аллома, алгоритм асосчиси ал–Хоразмийнинг баландлиги 30,5 метрлик муҳташам ҳайкали қад ростлайди.
Янги массивда ал-Хоразмий номидаги университет ва талабалар ётоқхоналари, 3000 ўринли мактаб ва 1500 ўринли мактабгача таълим муассасаси, IT-парк, инновация маркази, спорт мажмуаси, илмий-тадқиқот маркази, кўп қаватли уйлар ва автотураргоҳлар, марказий аллея — «Янги Ўзбекистон» боғи барпо этилади.Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда технопарк ва замонавий тўқимачилик корхоналари қурилиб, ишга туширилади.
Тадбирда Ўзекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, қурилиш вазири Ботир Закиров, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг