Уранчилар байрамни Зафарободда нишонладилар

“Навоийуран” давлат корхонаси кончилари давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги байрам шодиёнасини Конимех туманинг Зафаробод шаҳарчасида кўтаринки руҳда ўтказишди.
Жамоамизнинг байрам тадбири тантаналарининг мундарижаси ранг-баранг эди, — дейди 6-Бирлашган касаба уюшмаси Қўмитаси раиси Даврбек Темиров. — Хусусан, ҳафталик сменада ишлаётган ишчи-ходимларимиз учун байрам дастурхонлари ёзилиб, ёлғиз фахрийларимиз холидан хабар олинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-ходимларнинг уйларига озиқ-овқат, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ўқув қуролларидан иборат бўлган тўпламлар тақдим этилди. Шунингдек, Навоий, Зафаробод, Учқудуқ, Нуробод майдонларида турли спорт мусобақалари, катта концертлар ташкил этилди.
Юқори ўсиш суръатларини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ишчи-ходимлардан бир гуруҳига турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони ҳамда “Навоийуран фахрийси” унвонлари топширилди.
Байрам тантанаси маҳаллий ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар ижросидаги катта концерт дастури билан давом этди.
Шодиёна Зафаробод осмонини равшан қилган мушакбозлик билан ниҳояланиб, барчага байрамона кайфият улашди.
Темур ЭШБОЕВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг