Умра тадбирини ташкил этишга оид ноқонуний реклама тарқатган туроператорлар жаримага тортилди

23:51 20 Февраль 2026 Жамият
401 0

Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.

Унда айтилишича, туроператорлар томонидан Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилганда қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаси томонидан «Sharofiddin Travel» ва «Fayz Tour Travel» МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилган.

Шунингдек, қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан «Marmaristour.uz», «rozumbetovjurabek», «uzmobile_aviakassa», «Samarqanddan Umra ziyorati» Instagram саҳифаси, «Umra Ziyorati», «Fazliddin Umra jamiyati», «Muborak safar», «Qoʻqimboyliklar», «Saudiyaga sayohat», «Umra rasmiy», «Aviakassa721», «Nursafar» Telegram каналлари маъмурлари томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилган.

«Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади», — дейилади қўмита хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?