«Улуғвор гумбазлар, симметрик порталлар, нозик наққошлик безаклари»
«Euronews» телеканали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган, унинг ноёб меъморий ечимларини ёритувчи махсус репортажни тақдим этди.
Материалда Марказий Осиёнинг ўрта аср меъморий анъаналари замонавий технологиялар билан мулоқотда қайта талқин этилгани акс эттирилган. Улуғвор гумбазлар, симметрик пештоқлар, нафис нақшлар ҳамда ҳунармандчилик санъати намуналари орқали илм-маърифатга асосланган ислом цивилизациясининг руҳи намоён этилган.
Шунингдек, Марказ қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бошлангани алоҳида таъкидланган.
«Лойиҳа унинг шахсий эътибори ва назорати остида амалга оширилди, мажмуа меъморий-бадиий концепцияси эса Марказий Осиё ўрта аср меъморлик даҳосини қайта тиклашга қаратилган бўлиб, Тошкентнинг тарихий муҳитига уйғун тарзда жойлаштирилган», дейилади «Euronews» репортажида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг