Улуғбек Рашитов Париж Олимпиадасини ғалаба билан бошлади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Теаквандо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини бошлаб олди.
Қайд этиш керакки, юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб теаквандо баҳсларига киришган ҳамюртимиз -68 кг вазн тоифасида Гонгконг вакили Ло Вай Фунгни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундида 12:0 ва иккинчисида 9:2 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, Улуғбек кейинги босқичга чиқди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 мартда таваллуд топган. 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида чемпион бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси тарихида таеквондо бўйича Олимпиада ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг