Улуғбек Рашитов Париж Олимпиадаси ярим финалига чиқди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Таэквандо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашитов «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини бошлаб олди.
Қайд этиш керакки, юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб таэквандо баҳсларига киришган ҳамюртимиз -68 кг вазн тоифасида хитойлик Лианг Юшайни мағлубиятга учратиб медаль учун катта қадам ташлади.
Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раунди 2:1 ва иккинчиси 9:2 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, Улуғбек кейинги босқичга чиқди. Ҳамюртимиз ярим финалда Испания вакили Хавьер Пересга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 мартда таваллуд топган. 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида чемпион бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси тарихида таэквондо бўйича Олимпиада ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритган.
Аввалроқ, Нилуфар Зокирова финишга 1 секундга кеч келиб, ярим финалга чиқа олмаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг