«Улар Германияда ўқийдилар»: Самарқанд давлат университети ректори 60 га яқин иқтидорли талабалар билан учрашди
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Муҳандислик физикаси институтида немис тилини ўрганаётган 60 га яқин иқтидорли талаба билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшларга замонавий муҳандислик соҳаси учун зарур бўлган назарий билим ва амалий кўникмаларни эгаллаш, халқаро майдонда рақобатбардош мутахассис бўлиб етишиш борасида аниқ тавсиялар берилди.

Шунингдек, Рустам Холмуродов Германия таълим тизимининг муҳандислар тайёрлаш борасидаги илғор тажрибасига алоҳида тўхталиб, талабаларни келгусида магистратура ва докторантура босқичларини айнан Германияда давом эттиришга чақирди. Бунинг учун, энг аввало, немис тилини мукаммал даражада ўзлаштириш, соҳага оид билимларни чуқурлаштириш ҳамда илмий изланишларга эрта киришиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Самарқанд давлат университетида бугунги кунда халқаро ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётгани, Германиянинг қатор нуфузли олий таълим муассасалари билан самарали алоқалар йўлга қўйилгани айтилди. Талабалар учун академик алмашинув дастурлари, қўшма таълим лойиҳалари ва илмий стажировкалар каби кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг