Украинага хавфсизлик кафолатлари мамлакатда НАТО қўшинларининг мавжудлигини ўз ичига олиши керак — “The Wall Street Journal”

14:53 25 Ноябрь 2025 Дунё
213 0

Фото: Reuters

АҚШнинг Украинага хавфсизлик кафолатлари мамлакатда НАТО қўшинларининг мавжудлигини ўз ичига олиши керак. Бу фикрларни “The Wall Street Journal” нашри ёзди.

“Ишончли кафолатлар бир қатор Ғарб мамлакатларидан келиши ва ҳеч бўлмаганда Украинадаги Ғарб қўшинларини ўқитишни ўз ичига олиши керак”, дейилади нашр чоп этган мақолада.

Шу билан бирга, нашрда таъкидланишича, Украина учун АҚШнинг ҳозирги режаси “НАТО байроғи остида фаолият юритаётган қўшинларнинг мамлакатда бўлишини тақиқлайди”.

Шу йилнинг 23 ноябрь куни Женевада Украина ва АҚШ президентлари Владимир Зеленский ва Дональд Трамп ўртасидаги учрашувдан олдин АҚШ тинчлик режаси матни бўйича келишиб олиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегацияси таркибига Президентнинг махсус элчиси Стив Уиткофф, Армия котиби Даниэль Дрисколл ва бошқа расмийлари кирган.

Украина томонидан Президент аппарати бошлиғи Андрей Ермак, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров, Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирило Буданов ва бошқалар иштирок этди. Мунозаралар 26-28 банддан иборат АҚШ тинчлик режаси ҳақида бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафта АҚШнинг “Axios” портали ва Олий Рада депутати Олексий Гончаренко Украина учун АҚШнинг янги тинчлик режасининг тўлиқ матнини нашр этганди.

Янги таклифда Украинанинг НАТО аъзолигидан воз кечиши, янги чегаралар ва буфер зонасини ўрнатиш, Украина Қуролли Кучларига чекловлар қўйиш ва музлатилган Россия активларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Режага шунингдек, Киев учун хавфсизлик кафолатлари ҳам киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?