Украина ташқи ишлар вазири ўз ихтиёри билан ишдан кетди. Унинг ўрнига ўтириши керак бўлган маъмур ҳам маълум
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳукуматнинг истеъфолари тўлқини фонида ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини тақдим қилди. Мамлакат парламенти спикери Руслан Стефанчук Кулебанинг илтимоси бўлажак йиғилишда кўриб чиқилишини маълум қилган, аммо аниқ сана номаълум. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар бермоқда.
Қайд этиш керакки, 2020 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Кулеба Украинанинг Россия билан зиддиятида халқаро ёрдамни таъминлашда муҳим рол ўйнаб келаётган эди.
Кулебанинг истеъфога чиқишига расмий сабаблар келтирилмаган, бироқ унинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги «миш-мишлар» анча аввал тарқалганди. Унинг ўзи ҳам 2023 йил августида Кулеба «ҳеч қандай иш доимий эмас» деган иқтибоси билан эътиборга тушган эди. Хабарларга кўра, унинг ўрнига ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Сибиха ўтириши мумкин.
Бу истеъфо Украина ҳукуматидаги кенг кўламли «силкиниш»нинг бир қисми бўлиб, бошқа бир қанча юқори амалдорлар ҳам истеъфога чиқади. Улар орасида ҳарбий қуроллар бўйича маъмур Александр Камишин, адлия вазири Денис Малюська ва бош вазир ўринбосари Ольга Стефанишиналар бор.
Ҳукуматдаги бундай ўзгаришлар Россиянинг Украина шарқий қисмига уюштирган ҳужумлари фонида амалга оширилмоқда. Президент Владимир Зеленский аввалроқ ҳукумат ичидаги кейинги ўзгаришларга ишора қилиб, Украина ушбу муҳим даврда асосий соҳаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг