Украина Россия билан тинчлик келишуви учун 5 шартни эълон қилди

Фото: Scott Peterson / Getty Images
Politico нашри ёзишича, Киев барқарор отишмани тўхтатиш ва хавфсизлик кафолатларини асосий талаблар сифатида белгилаган.
АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ҳамда Владимир Путиннинг Аляскадаги учрашуви арафасида Украина ўз шартларини маълум қилди. Улар қуйидагилардан иборат:
— ҳар қандай ҳудудий имтиёзлардан олдин барқарор отишмани тўхтатиш;
— Россиядан уруш оқибатларидан етказилган зарар учун компенсация талаб қилиш (500 миллиард – 1 триллион доллар оралиғида баҳоланган);
— Украина учун Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш – келажакдаги эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олишнинг ягона кафолати ҳисобланади. Киев Москва томонидан қўйилган қуролли кучларни қисқартириш ва қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш талабини рад этади;
— украин ҳарбий асирлари ва болаларини қайтариш;
— Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни сақлаб қолиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг