Украина нашрлари Ўзбекистонда ноёб металларни қазиб олиш бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилиши ҳақида ёзмоқда
Украинанинг «Open4business» ва «Fixygen» электрон нашрларида «Ўзбекистон ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 2,6 миллиард АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга оширади» сарлавҳали мақолалар рус, украин, инглиз, немис ва испан тилларида эълон қилинди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, германий, графит, ванадий ҳамда титан каби 30 дан ортиқ саноат учун муҳим минераллар мавжуд.
«Ўзбекистон Президенти саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини кенгайтириш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тақдимот билан танишди», – деб ёзилган Украина нашрларида.
Қўшимча қилинишича, келгуси уч йилда 28 та ноёб минерал бўйича 2,6 миллиард долларлик 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, энг асосий вазифа – замонавий технологияларни қўллаб, қиммат хомашёни рудадан ажратиб олиш, софлигини ошириш ва юқори қийматли маҳсулотлар яратиш эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
«Масалан, «Ingichka» конидаги вольфрам концентрати бойитилса, қўшилган қиймат 2 карра ошади. Ҳозирча шу каби 18 та лойиҳа ишлаб чиқилган», – дейилади электрон нашр хабарида.
Бундан ташқари, соҳада «хомашё – қайта ишлаш – илм ва технология – тайёр маҳсулот» занжирини кенгайтириш мақсадида молибден ва вольфрамга бой Тошкент ва Самарқанд вилоятларида технопарклар ташкил қилиш таклифи ҳам билдирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг