Украина ҳар қандай сценарийга тайёр — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар билан тинчлик режасини мувофиқлаштириш мақсадида Европада бир қатор навбатдаги дипломатик учрашувлар ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Украина раҳбари ўзининг Telegram саҳифасида мамлакат дипломатик саъй-ҳаракатларга устувор аҳамият қаратаётгани, бироқ зарурат туғилса, мудофаани ҳам давом эттиришга тайёрлиги ҳақида ёзган.
«Украина эҳтимолий ривожланишларнинг барчасига тайёрланмоқда. Биз олиб бораётган дипломатия урушни тўхтатиш учун етарли бўлмаса фаол мудофаани давом эттиришга тайёрмиз. Украина тинчликка интилмоқда», — дейди Зеленский.
Украина раҳбарининг қўшимча қилишича, мамлакат урушни сиёсий йўл билан якунлаш имкониятларини сақлаб қолган ҳолда, хавфсизлик ва мустақилликни таъминлашни устувор вазифа деб билади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг