Уйқу учун зарарли ва фойдали озиқ-овқатлар гуруҳи маълум қилинди
Фото: Shutterstock
Рационда мева ва бошқа озиқ-овқатларнинг етишмаслиги уйқу сифатининг ёмонлашишига ва уйқу давомийлиги қисқаришига олиб келиши мумкин.
Бу АҚШлик олимлар томонидан 2011 — 2016 йил оралиғида ўтказилган сўровлар маълумотларини таҳлил қилиш жараёнида маълум бўлди. Тадқиқотда мева ва сабзавотлар, дуккакли ҳамда тўлиқ донли маҳсулотларни етарлича истеъмол қилмаган одамларнинг уйқу муддати камроқ эканлигини аниқланди.
Кейин тадқиқотчилар 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган мингдан ортиқ одамни алоҳида таҳлил қилишди. Уларга онлайн кўрсатмалар орқали мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни ошириш тавсия қилиб борилди. Ўз парҳезини ўзгартиришга муваффақ бўлганлар, уч ойдан сўнг уйқу сифати яхшилангани ва уйқусизлик белгилари камайганлиги ҳақида хабар беришди.
Тадқиқотда ёғли балиқ, сут маҳсулотлари, киви, резаворлар (гилос, қулупнай ва кўкатлар), ёнғоқ ва бодом, банан ҳам уйқу учун фойдали эканлиги маълум бўлди. Уларни истеъмол қилишнинг асосий сабабларидан бири миядаги уйқу-уйғониш даврларининг муҳим регулятори бўлган мелатонин ишлаб чиқаришни кўпайтиришдир. Толага бой озиқ-овқатлар (ловия ва жўхори уни) ва баъзи протеин манбалари, айниқса триптофан аминокислоталари (масалан, парранда гўшти) юқори бўлган маҳсулотлар ҳам яхши уйқуга ёрдам беради. Фойдали бўлиши мумкин бўлган индивидуал озуқа моддаларига магний, D витамини, темир, омега-3 ёғ кислоталари ва марганец киради.
Баъзи овқатлар уйқу сифатини бузиши мумкин. Бургер, картошка ва қайта ишланган овқатларда мавжуд бўлган тўйинган ёғлар секин уйқунинг муҳим босқичини камайтириши мумкин. Оқ нон ва макарондан олинган тозаланган углеводлар тезда ҳазм бўлади. Кечки овқат учун уларни истеъмол қилиш тунда очликдан уйғонишга олиб келиши мумкин.
Спиртли ичимликларнинг дастлабки тинчлантирувчи таъсири ухлашни осонлаштириши мумкин бўлсада, у уйқу режимини бузади. Ётишдан олдин олти соатдан камроқ вақт ичида кофе ичиш ҳам ухлашни қийинлаштириши мумкин, чунки у уйқуни келтириб чиқарадиган аденозин гормонини блоклайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг