Уйдаги гул бизнесида муваффақият, натижалар

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қува тумани гулчилик ва кўчатчилик соҳасида танилган. Бугунги кунда 15 га яқин маҳалланинг драйвери сифатида шу икки йўналиш белгиланган. «Қорақум» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган «Асад водий гуллари» гулчилик кооперациясига маҳалланинг 100 та хонадони бириктирилган. Тажрибали тадбиркор сифатида кооперация раҳбари маҳалладошларига гул уруғларини етказиб беради. Парваришлаш жараёнида кўмаклашиб, тайёр гул кўчатларини ўзи сотиб олади. Тадбиркор томонидан биргина жорий йилнинг баҳор мавсумида 100 минг долларлик 50 турдан ортиқ атиргул кўчатлари Россияга экспорт қилинди. Айни пайтда кооперация аъзолари янги мавсум учун гул кўчатларини пайвандлаш ишларига тайёргарлик кўрмоқда.
— Гулчилик ва кўчатчилик орқали маҳалла аҳлининг ўртача йиллик даромади 5-6 миллиард сўмни ташкил этади, — дейди «Қорақум» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Даврон Алиев. — Ҳозирда маҳаллада яна бир тадбиркоримиз ташаббуси билан манзарали дарахтлар етиштириш бўйича кооперация ташкил этиш режалаштирилган.
Айтиш жоиз, маҳалладаги 1118 та хонадонда қарийб 5900 нафар аҳоли истиқомат қилади. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили қорақумликлар мамлакатимиз бўйлаб 1-1,2 миллион дона манзарали ва мевали кўчатлар етказиб беришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг