«Уйда ёлғиз» фильмининг янги талқиндаги тизери эълон қилинди

14:46 05 Ноябрь 2021 Маданият
841 0

20th Century Fox компанияси янги «Уйда ёлғиз» фильмининг навбатдаги тизерини намойиш қилди. Унда ўғриларнинг тузоққа қандай тушиб қолиши кўрсатилган. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Фильм сюжетида мактаб ўқувчиси Макснинг оиласи Японияга таътилга кетади. Оиланинг уйда эмаслигидан фойдаланган ўғрилар ноёб буюмни ўғирламоқчи бўлади. Аммо ҳар доимгидек бош қаҳрамоннинг улар учун тайёрлаб қўйган саргузашт қопқонига дуч келишади.

Фильмда шунингдек, Роб Делани, Элли Кемпер, Кенан Томпсон, Эшлин Би, Тимоти Саймонс ва бошқалар роль ижро қилган.

Маълумотларга кўра, «Уйда ёлғиз» фильмининг навбатдаги янги талқини 12 ноябрь куни Disney+ платформасида премьера қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?