«Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган уй сотилди

«Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган уй сотувга қўйилганидан етти ой ўтиб, янги йил байрами арафасида ўз харидорини топди. Бу ҳақида «USA Today» нашри хабар берди.
Чикагодаги Виннетка қишлоғида жойлашган 850 метр квадрат майдонга эга бўлган мазкур уйнинг баҳоси май ойи охирида 5.25 миллион долларга баҳоланган эди. Уйнинг янги эгаси ким экани ва унинг якуний нархи қанча бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Янги йил классикаси сифатида қараладиган ушбу уйдан 1990-1992 йилда суратга олинган «Уйда ёлғиз» фильмидаги МакКаллистерларнинг оилавий уйи сифатида фойдаланилган.
Уй сотувга қўйилгач бутун мамлакатнинг эътиборини тортган. Ҳатто фильмда бош қаҳрамон Кевин МакКаллистер ролини ижро этган Маколей Калкин интервьюларидан бирида уйни харид қилмоқчи эканини билдирган. Кейинчалик у маълум сабабларга кўра бу фикридан қайтган.
Уй иккита меҳмонхона, бешта ётоқхона ва олтита ювиниш хонаси, катта қишки боғ, баскетбол майдончаси ҳамда кинозалдан иборат.
Кўчмас мулк 1921 йилда қурилган ва 9000 квадрат метрни ташкил қилган. Ҳозирда уйнинг интерьер дизайни фильмдаги каби кўринишга эга эмас. Уйнинг амалдаги эгалари уни 2018 йилда замонавий услубда таъмирлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг