УЕФА Чемпионлар лигасида янги рекорд ўрнатилди
«Арсенал» жамоаси ёш футболчиси Макс Довман УЕФА Чемпионлар лигасида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Маълумот учун, кеча Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» Чехияда «Славия Прага» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 72-дақиқасида «канонирлар» бош мураббийи Микел Артета Леандро Троссард ўрнига Макс Довманни майдонга туширди. Шундай қилиб, Довман 15 ёш 308 кунлигида мусобақада дебют қилди ва турнир тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Қайд этиш жоиз, ундан аввалги рекорд «Боруссия Дортмунд» форварди Юссуфа Мукокога тегишли эди. У Чемпионлар лигасида 16 ёш 18 кунлигида дебют қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг