Учтепа туманида тадбиркорнинг 460,8 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган менеджер аниқланди
Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.B.” МЧЖ собиқ менеджери С.С. корхонанинг турли маркадаги бетон махсулотларини нақд пулга сотиб, сотувдан тушган 460,8 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганлиги ва ушбу маблағлар ҳисобидан “Spark” русумли автотранспорт воситасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг