Учқўрғонлик фермер мактаб очди
Учқўрғон туманининг Янгиер маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Гулҳумор Тоғаева кўплаб хайрли ишларнинг ташаббускори. Куни кеча унинг хўжалиги томонидан қуриб битказилган мактаб интернат фойдаланишга топширилди.
“International School Gulxumor” деб номланган янги муассаса оддий мактаб эмас, хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган. Бу ерда барпо этилган 360 ўринли бинода замонавий таълимнинг барча шароитлари яратилган. Ўқув хоналари, 12 турдаги спорт йўналишларига мўлжалланган комплекс мавжуд. Ёшларни жисмоний чиниқтириш баробарида йирик мусобақалар ўтказиш имкониятига эга.

– Ушбу лойиҳамиз ижроси умумий қиймати 21 миллиард сўмни ташкил этади, – дейди Г.Тоғаева. – Энди қишлоғимиз ёшлари тилни мукаммал ўрганиш учун узоққа бормайди. Уларга жаҳон андозаларида сабоқ бериш учун энг малакали мутахассисларни таклиф этганмиз.
Янги хусусий мактабнинг очилиши “Билимлар куни” тантанасига уланди. Маросимда Наманган вилояти ҳокими “International School Gulxumor” нафақат Учқўрғон тумани, балки бутун вилоятда таълим-тарбия сифатини янги босқичга кўтаришга хизмат қилувчи муҳим лойиҳалиги, келажак авлодни халқаро талабларга мос мутахассислар қилиб тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг