Учқораликлар муаммолари ҳал этилади
Хатирчи туманидаги Учқора қишлоғи ўзининг таъми оғизда қоладиган майизи билан машҳур. Учқораликлар етиштирган мазкур неъмат ҳатто, космонавтлар меньюсидан ўрин олган эди, деган гап-сўзлар ҳам юради. Бўлса бордир, бироқ учқораликларнинг ҳам ўз ташвиш ва муаммолари йўқ эмас.
Бугун маҳаллада 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, бу ўрта ҳисобда мингта оила дегани. Уларнинг 100 таси камбағаллик реестрига киритилган. Бу эса ўз-ўзидан ҳар ўн оиладан бири демакдир. Бундан ташқари, йиллар давомида аҳоли саломатлиги, ногиронликни белгилаш ва бандлик билан боғлиқ муаммолар ҳам йиғилиб қолган.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти бошқармаси раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ маҳаллада бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.

— Ушбу мулоқотдан асосий мақсад камбағал оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўламини кенгайтириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг таклифларини тинглашдан иборат бўлиб, муаммолар аҳоли хонадонларига борган ҳолда ўрганилди, — дейди бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Ражабов. — Хусусан, унинг доирасида моддий ёрдам, ногиронлик гуруҳини тайинлаш, даволаниш учун ёрдам, камбағаллик реестрига киритиш билан боғлиқ 14 нафар фуқаронинг 27 та мурожаатлари жойида ҳал этилди.
Таъкидлаш жоиз, Учқорага ичимлик суви четдан келтирилади. Ер ости сувларининг тортилиб кетгани сабабли экин суви ҳам кейинги йилларда муаммога айланиб бормоқда. Табиийки, бу дунёга машҳур Учқора узумчилигига ҳам таҳдид солади. Ўзаро мулоқотларда маҳалла фаоллари билан мазкур муаммо муҳокама қилиниб, бешта ҳудудда ер ости қудуқларини реконструкция қилишга келишиб олинди. Ушбу ва бошқа муаммоларни бартараф этиш бўйича бошқарма “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг