Учкўприкдаги янги ва муҳташам маданият кошонаси 30 минг аҳолига хизмат кўрсатади
Наврўз байрами арафасида Учкўприк туманида замонавий маданият кошонаси фойдаланишга топширилди.
Марказда қарийб 2,5 миллиард сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ва ёшларнинг ижод қилиши учун барча шароитлар яратилди. 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи марказда 300 ўринли томоша зали, ўлкашунослик музейи, кутубхона, 15 та тўгарак, маънавият ва машғулот хоналари фаолият кўрсатади.
Шунингдек, марказда «Тановар» ашула ва рақс халқ ансамбли, «Ҳангома» кулгу халқ театри, ёш аскиячилар мактаби, фольклор-этнографик жамоалар фаолият олиб бориши учун ҳам барча қулайликлар муҳайё этилди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг