Уч нафар ўзбекистонлик боксчи WBA рейтингида биринчи поғонада қайд этилди

12:43 05 Июнь 2024 Спорт
267 0

Архив фото

WBA (Бутунжаҳон бокс ассоциацияси)нинг май ойи якунларига кўра янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унда 3 нафар ўзбекистонлик боксчи ўз вазн тоифаларида биринчи ўринда қайд этилган бўлса, яна бири нафари чемпион сифатида кўрсатилди. Умумий рейтингдан 8 боксчимиз ўрин олган.

Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов (минимал вазн), Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) ва Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) бўйича ўз вазн тоифаларида энг юқори поғонани банд этган.

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) ва Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) ўз йўналишида бир хил 4-ўринда қайд этилган. Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) ва Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) рейтингда кучли ўнликни якунлаб берган.

Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазнда чемпион ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?